YouVersion Logo
Search Icon

Ҳаворийлар 2

2
2–БОБ
Муқаддас Руҳнинг келиши
1Ҳосил байрами#2:1 Ҳосил байрами — Исо Ўз шогирдлари билан охирги марта Фисиҳ таомини баҳам кўргандан сўнг (Луқо 22:7-8 га қаранг), 50 кун ўтгач Ҳосил байрами нишонланган эди (Левилар 23:15-16 га қаранг). куни келганда, ҳамма имонлилар бир жойда йиғилдилар. 2Бирдан осмондан шиддатли шамол эсганга ўхшаш овоз келиб, улар ўтирган уйнинг ичини тўлдирди. 3Улар тил шаклидаги алангани кўрдилар. Ўша аланга ёйилиб, ҳар бирининг устига тушди. 4Шунда ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлдилар, Муқаддас Руҳ берган қобилиятга кўра, улар бошқа тилларда гапира бошладилар.
5Ўша пайтда Қуддусда дунёдаги ҳар бир юртдан келган тақводор яҳудийлар яшар эди. 6Улар бу овозни эшитганларида, бир талай оломон йиғилиб келди. Ҳар бири ўз тилидаги гапларни эшитиб, довдираб қолди. 7Улар ҳайрат ва ҳаяжон ичида: “Қаранглар, гапираётган бу одамлар Жалилаликлар–ку! — деб хитоб қилдилар. 8— Қандай қилиб ҳар биримиз туғилган юртимизнинг тилларини эшитяпмиз? 9Орамизда Парфиядан, Мидия, Элам, Месопотамия, Яҳудия, Каппадокия, Понтус ва Асиядан келганлар бор. 10Фригия, Памфилия, Миср, Ливиянинг Киринеяга яқин ерларидан келганлар ҳам бор. Баъзиларимиз Римдан келганмиз, биз яҳудийлармиз, орамизда яҳудий динига кирган#2:10 …яҳудий динига кирган… — яҳудий динига кириб, диннинг ҳамма қонун–қоидалари ва урф–одатларини бажарадиган ғайрияҳудийлар. Яҳудий динига кирганлар суннат қилинардилар. Бундай ғайрияҳудийлар яҳудийлар томонидан ғайрияҳудий деб ҳисобланмасдилар. Римликлар ҳам бор. 11Баъзиларимиз Крит ва Арабистондан келганмиз. Шундай бўлса–да, улар Худонинг қилган қудратли ишлари тўғрисида бизга ўз тилларимизда гапириб бераётганини эшитиб турибмиз.”
12Улар ҳайратланиб, бошлари қотиб, бир–бирларидан: “Бу нимадан дарак беради?” деб сўрардилар. 13Бошқалар эса: “Ие, улар ичиб маст бўлиб қолибдилар–ку”, деб масхара қилишарди.
Бутруснинг нутқи
14Шунда Бутрус ўн бир ҳаворий билан олдинга чиқди–да, оломонга қарата шундай деди: “Эй яҳудий биродарлар, Қуддус аҳолиси! Гапимга қулоқ солиб, шуни уқиб олинглар! 15Бу одамларни сизлар маст деб ўйлаяпсизлар, аммо ундай эмас. Ахир, эндигина эрталаб соат тўққиз#2:15 соат тўққиз — юнонча матнда учинчи соат, яҳудийларнинг урф–одатига кўра, куннинг бу пайти ўша соат билан белгиланар эди. бўлди–ку! 16Аксинча, Йўэл пайғамбарнинг айтганлари бажо бўлмоқда:
17«Худо айтмоқда:
Охирги кунларда#2:17 Охирги кунлар — Исо Масиҳ тирилганидан кейинги даврга ишора. Яна 1 Юҳанно 2:18, Ибронийлар 1:2, 9:26 га қаранг.,
Ўз Руҳимни ёғдираман ҳар бир инсон устига,
Ваҳийлар келади йигитларингизга.
Башоратлар қилар сизнинг ўғил–қизларингиз.
Кароматли тушлар кўрар қарияларингиз.
18Ўз Руҳимни ёғдираман ўша кунларда
Ҳаттоки қулу чўриларингиз устига.
Улар башорат қиларлар.
19-20Менинг буюк ва даҳшатли куним келишидан олдин,
Мен осмонда мўъжизалар яратаман,
Ерда аломатлар кўрсатаман:
Қон, олов, қалин туман ҳосил қиламан.
Қуёш қораяди, ой қон тусига киради.
21Раббимизга илтижо қилган ҳар бир инсон қутқарилади.»#2:17-21 Йўэл 2:28-32 га қаранг.
22Эй Исроил халқи, бу гапларимни эшитиб олинглар: Носиралик Исо орқали Худо сизларнинг орангизда мўъжизалар ва аломатлар кўрсатди. Шу йўл билан Исода илоҳий ҳокимият борлигини Худо тасдиқлади. Буни ўзларингиз биласизлар. 23Худо Ўзининг режаси бўйича Исони сизларнинг қўлингизга топширишни азалдан қарор қилган эди. Сизлар эса ғайрияҳудийларнинг қўллари билан Уни хочга михлатиб ўлдирдингизлар. 24Аммо Худо Уни тирилтириб, ўлим азобларидан озод қилди. Ўлим ўз кучи билан Исони ушлаб туришга қодир эмасди. 25Довуд У ҳақда шундай деган эди:
«Мен доим Эгамга кўз тикаман,
У ўнг томонимда бўлгани учун
Мени ҳеч нарса қўзғата олмас.
26Шу боис, эй Эгам, юрагим қувончга тўла,
Тилим ҳам шод–хуррамдир.
Танам умид билан яшайди.
27Мени ўликлар диёрида#2:27 ўликлар диёри — яҳудийлар бу жойни, ер остидаги тубсиз чуқурлик, марҳумлар борадиган қоронғи жой, деб тушунарди. қолдирмайсан,
Тақводорингни#2:27 Тақводоринг — юнонча матндан сўзма–сўз таржимаси Муқаддас бўлганинг. қабрда чиритмайсан.
28Менга ҳаёт сўқмоқларини Ўзинг кўрсатасан,
Ҳузурингда шодлик Мени қамраб олади.»#2:25-28 Забур 15:8-11 га қаранг.
29Биродарларим! Бобомиз Довуд тўғрисида сизларга очиқ–ойдин гапиришим керак. У ўлди, дафн қилинди, унинг қабри бугунгача шу ердадир. 30У пайғамбар бўлгани боис, Худо унга: «Ўз наслингдан бўлган биттасини тахтингга ўтқазаман#2:30 Ўз наслингдан бўлган биттасини тахтингга ўтқазаман — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Ўз наслингдан бўлган биттасини — Масиҳни тирилтириб, тахтингга ўтқазаман.», деб ичган онтини#2:30 онт — 2 Шоҳлар 7:12-16, Забур 131:11 га қаранг. ёдида тутарди. 31Довуд келажакни олдиндан кўриб, Масиҳнинг тирилиши тўғрисида гапирган эди. Худо Масиҳни ўликлар диёрида қолдирмаслиги ва Масиҳнинг танаси чиримаслиги ҳақида Довуд башорат қилганди#2:31 …Довуд башорат қилганди — шу бобнинг 27–оятига қаранг.. 32Ана шу Исони Худо тирилтирди, бунга ҳаммамиз гувоҳмиз. 33Худо Исони юксалтириб, Уни тахтининг ўнг томонига#2:33 тахтининг ўнг томони — ўнг томон мурувват ва барака ўрни деб ҳисобланган. ўтқазди. Отаси Худонинг ваъдаси бўйича Исо Муқаддас Руҳни қабул қилиб, Уни бизнинг устимизга ёғдирди. Буни ўзларингиз кўриб ва эшитиб турибсизлар. 34-35Довуд осмонга чиқмаган бўлса–да, шундай деган эди:
«Эгамиз айтмоқда Раббимга:
Душманларингни оёқларинг остига пойандоз қилмагунимча,
Сен Менинг ўнг томонимда ўтиргин.»#2:34-35 Забур 109:1 га ва ўша оятнинг биринчи изоҳига қаранг.
36Бутун Исроил халқи шуни аниқ билиб қўйсин: сизлар михлаган Исони Худонинг Ўзи жамики борлиқ устидан ҳукмдор қилди. Исо ҳам Масиҳ#2:36 Масиҳ — бу унвонни яҳудийлар келажакда уларни душманларидан қутқарадиган ва бутун ер юзидаги халқлар устидан ҳукмронлик қиладиган инсонга нисбатан ишлатганлар. Эски Аҳдда Масиҳнинг қиладиган ишлари ҳақида башоратлар ёзилган. Янги Аҳдга кўра Раббимиз Исо ўша Масиҳдир. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги МАСИҲ сўзига қаранг., ҳам Раббийдир.”
37Халойиқ бу гапларни эшитди–ю, юраклари тилка–пора бўлди. Улар Бутрусдан ва қолган ҳаворийлардан:
— Биродарлар, энди биз нима қилайлик? — деб сўрадилар.
38Бутрус уларга деди:
— Тавба қилинглар, ҳар бирингиз Исо Масиҳнинг номи билан сувга чўминглар, токи гуноҳларингиз кечирилсин. Шунда сизлар Муқаддас Руҳни инъом қилиб оласизлар. 39Худо сизларга ва болаларингизга, узоқдагиларга, Эгамиз Худо Ўзига даъват этганларнинг ҳар бирига ваъдасини берган.
40Бутрус бошқа кўп далиллар билан уларга гувоҳлик бериб: “Ўзларингизни бу бузуқ насл устига келаётган жазодан сақланглар”, дея ўтинди. 41Шундай қилиб, Бутруснинг айтган хабарига ишонганлар сувга чўмдирилди. Ўша куни имонлилар сони уч мингтага кўпайди. 42Улар ҳаворийларнинг таълимотини ўрганишга, биродарликка, Раббимиз Исони хотирлаб, нон синдиришга#2:42 Раббимиз Исони хотирлаб, нон синдириш — бу иборанинг маъноси қуйидагича: имонлилар Исонинг ўлимини хотирлаш мақсадида якшанба куни кечки пайт (20:7 га қаранг) бирга йиғилиб таом тановул қилишарди. ва ибодатга ўзларини бағишладилар.
Имонлиларнинг ҳаёти
43Ҳаворийлар орқали Худо кўплаб мўъжизалар ва аломатлар кўрсатарди, бундан эса ҳамма ҳайратга тушган эди. 44Барча имонлилар тез–тез йиғилишиб турар эдилар. Улар ҳамма нарсада ҳамжиҳат эдилар. 45Мол–мулкларини сотиб, пулини ҳар кимнинг эҳтиёжига қараб тақсимлаб берардилар. 46Имонлилар ҳар куни Маъбадда йиғилардилар. Бир–бирлариникига меҳмонга борганда эса Раббимиз Исони хотирлаш учун нон синдирардилар, соддадиллик билан, юракдан севиниб овқатланишарди. 47Худога ҳамду санолар айтардилар, халқнинг ҳурмату эътиборидан баҳраманд эдилар. Ҳар куни Эгамиз нажот топаётганларни имонлиларнинг қаторига қўшарди.

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in