YouVersion Logo
Search Icon

Ҳаворийлар 17

17
17–БОБ
Салоника шаҳрида
1Павлус билан Силас Амфиполис ва Аполлония шаҳарларини босиб ўтиб, Салоника шаҳрига келдилар. Бу шаҳарда яҳудийлар синагогаси бор эди. 2Павлус, ўз одатига кўра, синагогага кирди ва уч ҳафта давомида Шаббат кунлари яҳудийлар билан мунозара олиб борди. У Муқаддас битиклар#17:2 Муқаддас битиклар — одатда Эски Аҳд китоблари тўплами шу ном билан аталади. асосида 3Масиҳнинг азоб чекиши ва ўликдан тирилиши кераклигини тушунтириб, исботлаб берди. Сўнг: “Мен сизларга айтаётган Исо ўша Масиҳдир”, деди. 4Яҳудийлардан баъзилари, шунингдек, Худодан қўрқадиган#17:4 …Худодан қўрқадиган… — 10:2 изоҳига қаранг. кўп ғайрияҳудийлар#17:4 ғайрияҳудийлар — юнонча матнда юнонлар (шу бобнинг 12, 17–оятларида ҳам бор). 14:1 нинг иккинчи изоҳига қаранг. ва юқори мартабали аёлларнинг кўпчилиги Павлус билан Силасга ишониб, уларга қўшилдилар. 5Аммо ишонмаган яҳудийлар ҳасадга тўлдилар ва кўчалардаги бекорчи дайдиларни тўплаб, оломонни йиғиб, шаҳарда ғалаён бошладилар. Улар: “Павлус билан Силасни қидириб топамиз, халқнинг олдига олиб чиқамиз”, деб Ясон деган одамнинг уйига ҳужум қилдилар. 6Аммо уларни топа олишмади. Сўнгра Ясон билан бир неча имонлиларни шаҳар амалдорлари ҳузурига судраб келдилар ва шундай дея шовқин солдилар: “Анави одамлар бутун дунёни остин–устин қилиб, бизнинг шаҳримизга ҳам келибдилар. 7Ясон ўша одамларга уйидан жой берибди. Уларнинг ҳаммаси, Исо деган бошқа шоҳ бор, деб Қайсарнинг#17:7 Қайсар — барча Рим императорларига берилган унвон. фармонларига қарши чиқяптилар.” 8Халқ ва шаҳар амалдорлари бу гапларни эшитиб, безовталаниб қолдилар. 9Улар Ясон ва бошқа имонлилардан гаровга#17:9 гаров — бу ўринда ишлатилган юнонча сўз Павлус ва Силас бирорта ташвиш қўзғатмай шаҳардан чиқиб кетса, Ясонга қайтариладиган тўловни билдиради. пул олиб, уларни қўйиб юбордилар.
Верия шаҳрида
10Қоронғи тушгач, имонлилар Павлус билан Силасни Верия шаҳрига жўнатдилар. Улар шаҳарга келиб, яҳудийлар синагогасига кирдилар. 11Бу ердаги яҳудийлар Салоникадаги яҳудийларга қараганда кенг фикрли эдилар. Улар зўр иштиёқ билан Исо ҳақидаги хабарни тинглашар, Павлуснинг айтганлари ҳақиқат эканини кўриш учун Муқаддас битикларни ҳар куни тадқиқ этишарди. 12Уларнинг кўпчилиги шу боисдан имонга келдилар, шунингдек, ғайрияҳудий эркаклару юқори мартабали аёлларнинг кўпчилиги ҳам имонга келдилар. 13Аммо Салоникадаги яҳудийлар, Павлус Верияда Худонинг каломини ваъз қилибди деган гапни эшитганларида, улар Верияга келиб, оломонни гижгижлаб, қайрадилар. 14Шунда имонлилар Павлусни зудлик билан денгиз бўйига жўнатиб юбордилар. Силас билан Тимўтий эса Верияда қолдилар. 15Павлусни кузатиб кетганлар уни Афинагача олиб бориб қўйдилар#17:15 …уни Афинагача олиб бориб қўйдилар — улар Эгей денгизи бўйлаб кемада, кейин эса пиёда Афинага борган бўлиши мумкин.. Улар Павлусдан: “Силас билан Тимўтий тезроқ менинг олдимга етиб келсин” деган кўрсатмани олганларидан кейин Верияга қайтиб кетдилар.
Павлус Афинада
16Павлус Силас билан Тимўтийни Афинада кутаркан, шаҳар бутларга тўлиб кетганини кўриб, таъби жуда хира бўлди. 17Павлус синагогада яҳудийлар ва Худодан қўрқадиган ғайрияҳудийларга далиллар келтирди. Шунингдек, шаҳар майдонида ҳар куни дуч келган одамларга ҳам ваъз қилди. 18Бир неча эпикурчи ва стоик файласуфлар#17:18 эпикурчи ва стоик файласуфлар — фалсафий ақида бўйича бир–бирига зид икки таълимот. Эпикурчиларнинг таълимотига кўра энг эзгу нарса бу — беташвиш, лаззатли ва азоб–уқубатдан холи бўлган ҳаёт. Стоикларнинг таълимотига кўра эса энг эзгу нарса бу — ўзини тийиш, бурчни виждонан бажариш, тақдир зарбаларига бардошли бўлиш, мўътадиллик ва сабр–тоқат. ҳам Павлус билан баҳсга киришишди. Баъзилари: “Бу маҳмадона нима демоқчи?” деса, бошқалари: “У бегона худолар тўғрисида ваъз қиляпти”, дер эди. Павлус Исо тўғрисидаги Хушхабарни ва ўликлардан тирилишни ваъз қилаётгани учун улар шундай деб айтардилар#17:18 Павлус…ваъз қилаётгани учун улар шундай деб айтардилар — матндаги ўликлардан тирилиш ибораси юнон тилида “анастасис” деб айтилади. Павлус нутқида “анастасис” сўзини ишлатгани учун, тингловчилар бу сўзни бирорта худонинг номи деб тушунган бўлишлари мумкин. Эҳтимол, шу сабабдан улар, Павлус “Исо ва Анастасис” ҳақида гапиряпти, деб ўйлангандирлар.. 19Улар Павлусни ушлаб, Арёпагус кенгашига олиб бордилар ва шундай дедилар: “Сен ўргатаётган янги таълимот нима эканини биз ҳам билишимиз мумкинми? 20Бу таълимотинг бизга бир оз ғалати туюляпти, шунинг учун бу нимани англатишини билмоқчимиз.” 21(Ҳамма Афиналиклар ва бу ерда яшаётган мусофирлар бутун вақтларини охирги янгиликларни айтиб бериш ёки эшитиш билан ўтказишни яхши кўришарди.)
22Павлус Арёпагус кенгашининг олдига чиқиб, шундай деди: “Эй Афиналиклар! Сизлар ҳар жиҳатдан ғоят диндор эканингизни кўриб турибман. 23Мен бутун шаҳарни кезиб чиқиб, сизларнинг саждагоҳларингизга диққат билан назар ташладим. Мен ўша нарсаларнинг орасидан «Номаълум худога» деган ёзув битилган қурбонгоҳни кўрдим. Ўзларингиз билмасдан туриб сажда қилаётган Худони мен сизларга англатай.
24Оламни ва ундаги ҳамма нарсаларни яратган Худо еру осмоннинг Эгаси бўлиб, инсон қўли билан ясалган саждагоҳларда яшамайди. 25Ҳар қандай одамга жон, нафас ва ҳамма нарсани Унинг Ўзи берган. Шунинг учун У инсоннинг қўлига қараб қолмаган. У ҳеч нарсага муҳтож эмас. 26Худо битта одамдан жамики элатларни яратиб, уларни бутун ер юзига жойлаштирди. У элатларнинг ҳаёти вақтини ва улар истиқомат қиладиган жойларнинг чегараларини белгилаб берди. 27Худо буларни, Мени қидирсинлар, пайпасланиб бўлса–да, топсинлар деб қилди. Ҳақиқатан ҳам, У ҳар биримиздан узоқда эмас. 28Зотан, бир одамнинг айтиши бўйича#17:28 …бир одамнинг айтиши бўйича… — бу оятда Павлус Афиналикларга таниш бўлган қадимий шоирлардан иккитасининг шеъридан мисол келтирган.: «Биз Унда яшаймиз, Унда ҳаракат қиламиз ва Унда мавжудмиз.» Сизнинг шоирларингиздан бири шундай деган эди: «Биз ҳам Унинг зурриётимиз.»
29Биз Худонинг зурриётидан эканмиз, Худони инсон ўз санъати ва маҳорати билан шаклга солган олтинга ёки кумушга, ё тошга ўхшатмаслигимиз керак. 30Худо ўтмишда инсониятнинг жоҳиллигига эътибор бермади. Энди эса У ҳамма жойдаги жамики халқларга: «Тавба қилинглар!» деб амр бермоқда. 31Чунки У дунё халқларини Ўзи тайинлаган Зот орқали адолат билан ҳукм қиладиган кунни белгилади. Ўша Зотни ўликдан тирилтирди. Шу йўсинда жамики инсонларга бу Зотнинг тайинланганини исбот қилди.”
32Улар Павлуснинг ўликлар тирилиши ҳақидаги гапини эшитганларида, баъзилар уни масхара қилди, аммо бошқалар: “Биз бу ҳақда яна сизнинг гапларингизни эшитмоқчимиз”, дедилар. 33Шундай қилиб, Павлус уларнинг олдидан кетди. 34Бир неча одам унга эргашиб, имонга келди. Имонга келганларнинг орасида Арёпагус кенгашининг аъзоси Дионисис, Дамара исмли аёл ва бошқа одамлар ҳам бор эди.

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in