YouVersion Logo
Search Icon

1 Юҳанно 2

2
2–БОБ
1Азиз болаларим#2:1 Азиз болаларим — Юҳаннонинг ўз фарзандлари эмас. Юҳанно уларнинг руҳий йўлбошчиси бўлиб, азиз имонлиларга шундай мурожаат қилган., гуноҳ қилманглар деб, мен сизларга шуларни ёзяпман. Борди–ю, бирортамиз гуноҳ қилиб қўйсак, Отамиз Худонинг олдида ҳомийимиз — Исо Масиҳ бор, У Солиҳ Зотдир. 2У бизни гуноҳларимиздан поклаш учун қурбон бўлди. Нафақат бизнинг, балки бутун дунёнинг гуноҳлари учун қурбон бўлди.
Ҳақиқий имонлининг фазилатлари
3Худони таниб–билганимизни шундан билсак бўлади: Худони таниб–билган одам Унинг амрларига риоя қилади. 4Худони биламан деб туриб, Унинг амрларига риоя қилмаган эса ёлғончидир, унда ҳақиқат йўқ. 5Худонинг каломига итоат қилган одамда эса Худонинг севгиси ўз мукаммал ифодасини топган. Биз Худо билан бирга эканимизни ана шундан билсак бўлади.
6Мен Худо билан биргаман деган одам Исо Масиҳ яшагандай яшаши керак. 7Эй азизларим, мен сизларга янги амрни эмас, балки бошидан ўзингизга маълум бўлган эски амрни ёзяпман. Бу эски амр сизлар эшитган Худонинг каломидир. 8Аммо мен ёзаётган бу амрни янги десам ҳам бўлади, чунки бу амр Масиҳ ва сизлар орқали амал қилмоқда. Ҳақиқатан ҳам, зулмат ўтиб бормоқда, ҳақиқий нур ҳозирданоқ порламоқда.
9Мен нурда яшаяпман деб туриб, ўз биродаридан нафратланган одам ҳали ҳам зулматдадир. 10Биродарини севган одам эса нурда яшайди ва ҳеч қандай нарса унинг қулашига сабаб бўла олмайди#2:10 …ҳеч қандай нарса унинг қулашига сабаб бўла олмайди — яна Забур 118:165 га қаранг.. 11Аммо биродаридан нафратланган одам зулматдадир. У зулматда юриб, қаерга кетаётганини билмайди, чунки зулмат унинг кўзларини кўр қилган.
12Азиз болаларим, сизларга ёзяпман: Масиҳ туфайли гуноҳларингиз кечирилди.
13Эй оталар, сизларга ёзяпман: сизлар бошидан аён бўлган Масиҳни#2:13 бошидан аён бўлган Масиҳ — 1:1 га ва ўша оятнинг изоҳларига қаранг. таниб–билдингизлар.
Эй йигитлар, сизларга ёзяпман: сизлар ёвуз шайтонни енгдингизлар.
Эй болажонлар, сизларга ёзяпман: сизлар Отамиз Худони билдингизлар.
14Оталар, сизларга ёзяпман: сизлар бошидан аён бўлган Масиҳни таниб–билдингизлар.
Йигитлар, сизларга ёзяпман: сизлар бақувватсизлар, Худонинг каломи қалбингиздан жой олган, сизлар ёвуз шайтонни енгдингизлар.
Дунёга кўнгил боғламанглар
15Дунёга ва ундаги нарсаларга кўнгил боғламанглар. Дунёни севган одамда Отамиз Худонинг севгиси бўлмайди. 16Зеро, дунёдаги бор нарса — инсон табиатининг хоҳишлари, нафс ва бойлик билан мағрурланиш Отадан эмас, балки дунёдандир. 17Дунё ҳам, унинг нафси ҳам ўтиб кетади. Худонинг иродасини бажарган одам эса абадий яшайди.
Масиҳ душманининг таълимоти ҳақида огоҳлантириш
18Болажонларим, дунёнинг сўнгги дамлари#2:18 дунёнинг сўнгги дамлари — Исо Масиҳ тирилгандан кейинги даврга ишора. Яна Ибронийлар 1:2, 9:26 га қаранг. келди! Масиҳнинг душмани#2:18 Масиҳнинг душмани — яна 2 Салоникаликлар 2:3-12, Ваҳий 13:1-17 га қаранг. келишини эшитгансизлар. Мана, ҳозирдан Масиҳнинг кўп душманлари пайдо бўлди. Ана шундан биз сўнгги дамларда яшаётганимизни биламиз. 19Аслида, бу одамлар ўз орамиздан чиқдилар, аммо улар бизга тегишли бўлмаганлар. Шунинг учун бизни тарк этдилар. Агар бизга қарашли бўлганларида эди, биз билан қолган бўлар эдилар. Аммо чиқиб кетганларидан шуниси маълум бўлдики, биронтаси ҳам бизга қарашли эмас.
20Сизлар эса ҳаммангиз ҳақиқатни биласизлар, чунки сизлар Исо Масиҳдан#2:20 Исо Масиҳ — юнонча матнда муқаддас Зот. Баъзи олимлар бу иборани Отамиз Худога ишора деб тахмин қиладилар. Муқаддас Руҳни#2:20 Муқаддас Руҳ — юнонча матнда мойланиш, бу ўринда масиҳийларга Муқаддас Руҳ берилганига ишора (шу бобнинг 27–оятида ҳам бор). Баъзи олимларнинг тахмини бўйича, бу ўринда уларнинг Хушхабарни қабул қилганлари назарда тутилган. қабул қилгансизлар. 21Сизлар ҳақиқатни билмаганингиз учун эмас, аксинча, билганингиз учун мен буларни сизларга ёзяпман. Ёлғончилар ҳақиқатга мансуб эмаслигини ҳам эслатмоқчиман. 22Исони Масиҳ#2:22 Масиҳ — бу унвонни яҳудийлар келажакда уларни душманларидан қутқарадиган ва бутун ер юзидаги халқлар устидан ҳукмронлик қиладиган инсонга нисбатан ишлатганлар. Эски Аҳдда Масиҳнинг қиладиган ишлари ҳақида башоратлар ёзилган. Янги Аҳдга кўра Раббимиз Исо ўша Масиҳдир. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги МАСИҲ сўзига ва ХУДОНИНГ ЎҒЛИ иборасига қаранг. эмас, дейдиган ҳар қандай одам — ёлғончи, у Масиҳнинг душманидир! У Отамиз Худони ҳам, Ўғилни ҳам рад этади. 23Ўғилни рад этган одамда Ота йўқ. Ўғилни тан олган одамда эса, Ота ҳам бор.
24Сизлар бошидан эшитган каломни қалбингизда сақланглар. Агар бошидан эшитган каломни қалбингизда сақласангиз, сизлар ҳам Ўғил, ҳам Ота билан бирга яшайсизлар. 25Масиҳнинг#2:25 Масиҳ — юнонча матнда У. Ўзи буни бизга ваъда қилган. Бу абадий ҳаётдир. 26Сизларни йўлдан оздирмоқчи бўлган одамлардан эҳтиёт бўлинглар деб, буларни сизларга ёзяпман.
27Аммо сизлар Исо Масиҳдан#2:27 …Исо Масиҳдан… — юнонча матнда …Ундан…. Шу бобнинг 20–оятига берилган биринчи изоҳга қаранг. Муқаддас Руҳни қабул қилгансизлар. Муқаддас Руҳ ичингизда яшаётгани учун сизларга ҳеч кимнинг бирор нарса ўргатишига ҳожат йўқ. Муқаддас Руҳ сизларга ҳамма нарсани ўргатади, Унинг таълимоти сохта эмас, ҳақиқийдир. У сизларга ўргатганидек, Масиҳ билан яшашингиз керак.
Худонинг болалари ва иблиснинг болалари ҳақида
28Ҳа, азиз болаларим, бу сўнгги дамларда Масиҳ билан яшанглар, токи У оламга келганда дадил бўлайлик, Унинг олдида уялиб қолмайлик. 29Биз Масиҳнинг одил эканлигини биламиз. Шунинг учун адолатли иш тутган ҳар қандай одам Худонинг фарзанди эканлигига амин бўламиз.

Currently Selected:

1 Юҳанно 2: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in