Мени ўлдирмоқчи бўлиб,
Ёвузлар устимга бостириб келганда,
Ҳа, ғаниму душманларим менга ҳужум қилганда,
Қоқилиб, йиқилиб тушадилар.
Ҳатто бутун лашкар мени ўраб олса ҳам,
Юрагимда асло қўрқув пайдо бўлмас.
Ҳатто менга қарши жангга отланса ҳам,
Ишончим ҳеч ҳам йўқолмас.