Шу тариқа Ишаё пайғамбар ўз китобида ёзган қуйидагича башорати амалга ошди:
“Чўлда бир овоз янграмоқда:
«Эгамизга йўл ҳозирланг,
Унга тўғри йўл очинг!
Ҳар бир жарлик тўлдирилади,
Ҳар бир тоғу тепалик пасаяди.
Қинғир–қийшиқ йўллар ростланади,
Ўнқир–чўнқир сўқмоқлар текис бўлади.
Бутун жонзот Худонинг нажотини кўради!»”