1
Юҳанно 16:33
Муқаддас Китоб
Мен туфайли хотиржам бўлишингиз учун буларни сизларга айтдим. Дунёда қайғу–алам чекасизлар. Лекин дадил бўлинглар, Мен дунёни енгдим.
Compare
Explore Юҳанно 16:33
2
Юҳанно 16:13
Ҳақиқат Руҳи келиб, сизларни тўлиқ ҳақиқат сари бошлайди. У Ўзича гапирмайди, неки эшитса, ўшани сўзлаб беради, У юз берадиган воқеалар ҳақида сизларга хабар қилади.
Explore Юҳанно 16:13
3
Юҳанно 16:24
Шу пайтгача Менинг номим билан Отадан ҳеч нарса сўрамадингизлар. Сўранглар, оласизлар ва қалбингиз шодликка тўлади.
Explore Юҳанно 16:24
4
Юҳанно 16:7-8
Аммо сизларга ҳақиқатни айтаман, Менинг кетишим сизлар учун яхшироқдир. Агар Мен кетмасам, Ҳомий келмайди. Агарда кетсам, Уни олдингизга юбораман. У келганда дунёга гуноҳ, адолат ва ҳукм тўғрисидаги ҳақиқатни аён қилади.
Explore Юҳанно 16:7-8
5
Юҳанно 16:22-23
Шунга ўхшаб сизлар ҳам ҳозир ғам–қайғу чекяпсизлар. Лекин Мен сизларни яна кўраман. Шунда юрагингиз қувончга тўлади. Қувончингизни сизлардан ҳеч ким тортиб олмайди. Ўша куни Мендан ҳеч нарса сўрамайсизлар. Сизларга чинини айтайин: Менинг номимдан осмондаги Отамдан нима сўрасангизлар, У сизларга беради.
Explore Юҳанно 16:22-23
6
Юҳанно 16:20
Сизларга чинини айтайин: сизлар йиғлаб, дод–фарёд қиласизлар, дунё эса қувонади. Сизлар қайғурасиз, лекин қайғунгиз шодликка айланади.
Explore Юҳанно 16:20
Home
Bible
Plans
Videos