1
Ибтидо 37:5
Муқаддас Китоб
Кунларнинг бирида Юсуф туш кўрди. У акаларига тушини айтиб берганда, акалари Юсуфни баттар ёмон кўриб қолдилар.
Compare
Explore Ибтидо 37:5
2
Ибтидо 37:3
Ёқуб Юсуфни қариган чоғида кўргани учун бошқа ўғилларига қараганда кўпроқ яхши кўрар эди. Ёқуб Юсуфга беқасам чопон олиб берди.
Explore Ибтидо 37:3
3
Ибтидо 37:4
Акалари кўрдиларки, оталари Юсуфни улардан ортиқ яхши кўрар экан. Шунинг учун акалари Юсуфни ёмон кўриб қолдилар, унга яхши гапирмасдилар.
Explore Ибтидо 37:4
4
Ибтидо 37:9
Кейинроқ Юсуф яна туш кўрди ва тушини акаларига айтиб берди: — Қаранглар, яна туш кўрибман. Тушимда қуёш, ой ва ўн битта юлдуз менга таъзим қилиб турган эмиш.
Explore Ибтидо 37:9
5
Ибтидо 37:11
Акалари Юсуфга ҳасад қилишарди. Лекин отаси бу воқеани доимо эсида тутди.
Explore Ибтидо 37:11
6
Ибтидо 37:6-7
Юсуф акаларига шундай деди: — Қулоқ солинглар, кўрган тушимни сизларга айтиб берай. Биз далада буғдой боғлаётган эканмиз. Бирдан менинг боғламим кўтарилиб, тик турди. Сизларнинг боғламларингиз менинг боғламимни ўраб олиб, таъзим қилаётган эмиш.
Explore Ибтидо 37:6-7
7
Ибтидо 37:20
— Келинглар, уни ўлдириб, чуқур сардобага ташлаймиз. Уни ёввойи ҳайвон еб кетди, деб гап тарқатамиз. Ўшанда кўрамиз унинг тушлари ҳақиқатга айланишини!
Explore Ибтидо 37:20
8
Ибтидо 37:28
Исмоилий савдогарлари ўтиб кетишаётганда, Юсуфни акалари сардобадан тортиб чиқардилар ва уни йигирма бўлак кумушга сотдилар. Савдогарлар Юсуфни Мисрга олиб кетдилар.
Explore Ибтидо 37:28
9
Ибтидо 37:19
Улар бир–бирларига: — Ана, туш кўрувчи келяпти, — дейишди.
Explore Ибтидо 37:19
10
Ибтидо 37:18
Улар узоқдан Юсуфни кўришди. Юсуф келмасдан олдин, акалари уни ўлдириш учун фитна тайёрлаб қўйдилар.
Explore Ибтидо 37:18
11
Ибтидо 37:22
— деди Рубен, — қон тўкмайлик. Уни анави сардобага тириклайин ташлаб юбора қолайлик. Зинҳор унга қўл теккизмайлик. Рубен Юсуфни уларнинг қўлидан қутқариб, отаси ёнига қайтармоқчи эди.
Explore Ибтидо 37:22
Home
Bible
Plans
Videos