Эгамиз деди: “Қаранглар, ҳаммаси битта халқ, ҳаммасининг тили бир! Бу ҳали улар қилмоқчи бўлган ишнинг бошланиши, холос. Ҳадемай, улар кўнглига келган ишни қилишга қодир бўладилар. Қани, пастга тушайлик–да, уларнинг тилини аралаштириб юборайлик, токи бирининг гапини иккинчиси тушунолмай қолсин.”