Шароб ичиб маст бўлманглар, чунки бу бузуқликка олиб боради. Аксинча, Муқаддас Руҳга тўлиб–тошинглар. Бирга йиғилганингизда санолар, руҳий мадҳиялару қўшиқлар куйланглар. Мусиқа асбобларию хонишларингиз билан чин юракдан Раббимизга ҳамдлар айтинглар. Ҳар доим, ҳар бир нарса учун Раббимиз Исо Масиҳ номи билан Отамиз Худога шукур қилинглар.