Улар Эгамизга сажда қилиб, рўза тутар эканлар, Муқаддас Руҳ уларга шундай деди: “Барнабо билан Шоулни Менга бағишланглар, токи улар Мен тайинлаган ишни бажарсинлар.” Улар рўза тутиб, ибодат қилдилар, сўнг қўлларини Барнабо билан Шоулга қўйиб, икковини сафарга жўнатдилар.